01июл
Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси бўлиб ўтади.

Диловар Толибович Иноятовнинг 05.09.01-“Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар” ихтисослиги бўйича “Энергия самарадор биноларнинг цоколь деворлари орқали ўтадиган намликдан сақлаш усулларини такомиллаштириш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.26/30.12.2019.T.11.01 рақамли Илмий Кенгашнинг 2022 йил 14 июль куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси, 7В-уй. ТАҚИнинг Архитектура факультети биноси, мажлислар зали. Тел/факс: 234-11-37, 241-13-90; e-mail: info@taqi.uz